Ру En O'z
17 Февраль 2022 6020

МОҚ Ижроия қўмитасининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ижроқўмининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Кун тартибидан ўрин олган асосий масала 2019-йилнинг май ойидан бери МОҚ раиси лавозимида ишлаб келган Рустам Шоабдураҳмоновнинг ўз ҳоҳишига кўра ёзган аризасини кўриб чиқиш эди. 

Йиғилишда сўзга чиқар экан, Р.Шобдураҳмонов сўнгги йилларда давлат раҳбарининг жисмоний тарбия ва спортга қаратаётган улкан эътибори, соҳада амалга оширилаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар, яратиб берилаётган шароитлар, мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдаги хизматларини алоҳида эътироф этди ва бунинг учун муҳтарам Президентимизга миннатдорчилик билдирди. 

Ўз навбатида Р.Шоабдураҳмоновнинг аризаси Ижроқўм аъзолари томонидан қабул қилинди. 

Миллий Олимпия қўмитасига янги раҳбар МОҚнинг навбатдан ташқари Бош Ассамблеяси йиғилишда сайланади.

Text to speech