Ру En O'z
17 Февраль 2022 3325

Қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубогида шпага йўналишида ғолиб ва совриндорлар аниқланди

Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда республиканинг энг кучли қиличбозлари пойтахтда жам бўлишган. Спортчилар Ўзбекистон кубогида ўз имкониятларини синовдан ўтказишмоқда.

Шу пайтга қадар, шпага йўналишида яккалик дастурда мусобақа ғолиблари аниқланди. Муросасиз баҳслар натижасида медаллар асосан мезбонларга насиб этди.

Натижалар:
Шпага. Эркаклар:
1. Файзулла Алимов (Тошкент),
2. Роман Александров (Мудофаа вазирлиги спорт маркази),
3. Мирзоулуғбек Мўминов, Муҳаммадюсуф Содиқов (Тошкент);

Шпага. Аёллар:
1. Шахзода Эгамбердиева (Мудофаа вазирлиги спорт маркази),
2. Дилназ Мурзатаева (Қорақалпоғистон),
3. Рада Қосимова, Жасмина Сувонова (Тошкент).

Бугун шпага йўналишида жамоавий дастурда энг кучли спортчилар аниқланади. 18 февраль куни рапира бўйича яккалик баҳслари бўлиб ўтса, 19 февраль куни ушбу йўналишдаги жамоавий баҳслар билан мусобақа ўз якунига етади.

Text to speech