Ру En O'z
17 Февраль 2022 1456

Бешариқдаги спорт тадбирлари

Маҳалла ёшлари ўртасида Бешариқ туманида иккита йирик спорт тадбири бўлиб ўтди. Биринчиси, "Вилоят ҳокими кубоги" учун спортнинг волейбол тури бўйича "Бешариқ" МФЙ да саралаш босқичлари ташкил этилган бўлса, иккинчиси "Бешкапа" Мфйда "Вилоят ДХХ раҳбари кубоги" учун маҳаллалараро ташкил қилинган футбол мусобақалари бўлди.

Биринчи тадбирда тасдиқланган режа график асосида, яқин атрофдаги 10 та жамоа иштирок этди. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида бўлиб ўтган мазкур мусобақаларда шу куннинг ўзида ғолиблар аниқланди. Ўйинчиларнинг ёшларига қараб ўтказилган ўйинларда 3-ўрин 1997 йилда туғилган боллар жамоасига, 2-ўрин 1995 туғилган боллар жамоасига ва 1-ўрин 1994 йилда туғилган ёшлар жамоасига насиб қилди. Ғолибларга туман ҳокимининг совғалари ва дипломлари топширилди.

Иккинчи тадбирда ҳам 10 та жамоа иштирок этиб, ғолиблар номи маълум бўлди. 3-ўрин 1991 йилда туғилган жамоага, 2-ўрин 1993 йиллар жамоасига, 1-ўрин эса 1995 йилда туғилган ёшлар жамоасига насиб этди.

Манба: Фарғона вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси

Text to speech