Ру En O'z
16 Февраль 2022 2381

Республиканинг энг кучли шпагачилари пойтахтда йиғилди

Тошкентда қиличбозлик бўйича Ўзбекистон Кубоги баҳслари давом этмоқда. Мазкур турнирнинг асосий мақсадларидан бири йилнинг масъулиятли стартлари олдидан терма жамоага истеъдодли ва муносиб номзодларни саралаб олишдир.

Мусобақада мамлакатимизнинг турли вилоятлардан ташриф буюрган 150 дан зиёд спортчилар иштирок этишмоқда. Жумладан, Андижон, Навоий, Бухоро, Самарқанд, Наманган, Тошкент вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан келган спортчилар чемпионлик учун кураш олиб бормоқда.

Мусобақа муросасиз курашларга бой. Боиси энг кучли атлетлар чемпионлик унвонини қўлга киритиши билан бирга республика ва халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда иштирок этиши кўзда тутилган.

Мусобақа 19 февраль кунга қадар давом этади.

Text to speech