Ру En O'z
16 Февраль 2022 1357

Учқудуқ туманида Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллигига бағишланиб спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди

Учқудуқ туман "Келажак" ёшлар марказида Туризм ва спорт бўлими ва туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби ташаббусида аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириб, белгиланган карантин қоидаларига қатъий риоя қилган ҳолда Захириддин Муҳаммад Бобурнинг 539 йиллигини кўтаринки руҳда ўтказиш мақсадида Учқудуқ туман болалар-ўсмирлар спорт мактабининг 2022 йилги тақвим режасига асосан стол тенниси бўйича 2010 йил туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўсмирлар ўртасида туман биринчилиги мусобоқаси ўтказилди.

Мусобақада Учқудуқ "Лочин" ССМ, Учқудуқ болалар-ўсмирлар спорт мактаби жамоалари иштирок этди. Мусобоқада 24 нафар спортчи иштирок этди.

Мусобоқа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Навоий вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси матбуот хизмати

Манба: Навоий Туризм ва спорт бош бошқармаси

Text to speech