Ру En O'z
16 Февраль 2022 2695

17 ёшида "Turkish Open"да кумуш медалини қўлга киритган Нажмиддин Қосимхожиев билан суҳбат

"Turkish Open" халқаро мусобақасида иштирок этиб, кумуш медалига эга чиққан 17 ёшли Нажмиддин Қосимхожиев

"2004 йил 28 август куни туғилганман, таэквондо спорт турига ёшлигимдан қизиққанман, биринчи мураббийим Собир Назаралиев қўл остида шуғулланиб, катта бўлдим.

"Turkish Open" мусобақаси мен учун катталар ўртасидаги илк халқаро мусобақа бўлди. Менга ишонч билдирган терма жамоа мураббийлар штабига раҳмат айтаман.
Мана шу мусобақада совриндор бўлганимдан жуда хурсандман. Турнир давомида жами 6та жанг қилдим, охирги учта баҳсни кореяликларга қарши ўтказдим. Барчасининг ёши мендан катта эди. Финалда менга озгина тажриба етишмади деб ўйлайман, худо хоҳласа кейинги мусобақаларда албатта кумуш медалимни олтинга ўзгартираман!", - дейди Нажмиддин Қосимхожиев.

Манба: ТУРИЗМ ВА СПОРТ БОШ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Text to speech