Ру En O'z
16 Февраль 2022 2069

Жарқўрғонлик ёшлар "Вилоят прокурори кубоги"да беллашишди

Жарқўрғон туманидаги Болалар-ўсмирлар спорт мактабида маҳалладаги ёшлар ўртасида "вилоят Прокурори кубоги" спорт мусобақалари якунланди.

Мусобақа якунига кўра мини футбол мусобақаларида
1-ўрин Қорақурсоқ маҳалласига,
2-ўрин Кун чиқиш маҳалласига,
3-ўрин Сурхон соҳили маҳалласи ёшлари эгаллади.
Волейбол мусобақаларида
1-ўрин Қорақурсоқ маҳалласига,
2-ўрин Марказий Сурхон маҳалласига,
3-ўрин Кун чиқиш маҳалласи ёшлари қўлга киритди.

Ғолиб ва совриндорлар вилоят Прокурори томонидан диплом, қимматбаҳо совғалар ҳамда пул мукофотлари билан тақдирланди.

Манба: ТУРИЗМ ВА СПОРТ БОШ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Text to speech