Ру En O'z
16 Февраль 2022 1990

Исроил Мадримов ва Екатерина Воронинани табриклаймиз!

Бугун таниқли боксчимиз Исроил Мадримов ва енгил атлетика бўйича терма жамоамиз вакили Екатерина Воронина ўз таваллуд айёмини нишонлашмоқда.

Исроил Модрахимович Мадримов 1995 йил 16 февраль куни Хоразм вилоятида туғилган. -75 кг вазн тоифасида 2017 йил Осиё чемпионати, 2018 йил Осиё ўйинлари ғолиби. Боксчимиз Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида терма жамоамиз байроқдори бўлган. Айни пайтда профессионал боксда «The Dream» номи остида танилаётган Мадримов 8 та жанг ўтказди ва уларнинг барчасида ғалаба қозонишга эришди.

Екатерина Александровна Воронина 1992 йил 16 февраль куни Тошкент шаҳрида таваллуд топган. Етти кураш бўйича 2014 йил Осиё ўйинлари, 2015 йил Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритган. Беш кураш ва етти кураш бўйича Ўзбекистон рекордчиси. Рио-2016 ҳамда Токио-2020 Олимпия ўйинларида юртимиз шарафини ҳимоя қилган.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳар икки спортчимизни ҳам бугунги айём билан муборакбод этиб, уларга мустаҳкам соғлик ва янги муваффақиятлар тилаб қолади.

Text to speech