Ру En O'z
16 Февраль 2022 2237

Бандихонда ёшлар ўртасида спортнинг futbol тури бўйича "Сектор раҳбарлари кубоги" мусобақаси бўлиб ўтди

Бандихон туманининг "Бандихон" маҳалласида "Сектор раҳбарлари кубоги" учун маҳаллалар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Ушбу мусобақанинг саралаш босқичида ғолиб бўлган Бирдамлик, Наврўз, Обод юрт ҳамда Қалдирғоч маҳалласи ёшлари ўртасида кураш бўлиб ўтди.

Мусобақада совринли 1-ўринни Бирдамлик, 2-ўринни Обод юрт, 3-ўринни Наврўз, 4-ўринни Қалдирғоч маҳалласи ёшлари қўлга киритди.
Ғолиб жамоаларга туман ҳокими Ў.Чориев томонидан эсдалик совғалар ҳамда "ҲОКИМ КУБОГИ" топширилди.

Манба: ТУРИЗМ ВА СПОРТ БОШ БОШҚАРМАСИ АХБОРОТ ХИЗМАТИ

Text to speech