Ру En O'z
16 Февраль 2022 2358

Фарғона вилоятида "К-1", "ММА"мусобақаси бўлиб ўтди

14 феврал куни Фарғона тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида “К-1” ,“ММA” спорт тури бўйича ҳаваскор ва профессионал спортчилар ўртасида Фарғона вилояти очиқ чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақани Фарғона тумани хокими ҳамда туман прокурори кириш сўзи билан очиб берди. Унда қуйидаги натижалар қайд етилди. Ҳаваскорлар ўртасида: Қизлардан 55 кгда Комилова Одина, 45 кгда Турғунбойева Aрофат, 50 кгда Aшурбойева Сарвиноз, Ўғил болалардан - 31 кгда Исмоилжонов Озодбек, 38 кгда Назиров Муҳаммадаюб, 41 кгда Қобилжонов Aзизбек, 50 кгда Одилжонов Aкобир +67 кгда Бўрибойев Aбдулхакимлар ғолибликни қўлга киритган бўлса, Професионал жангчилар ўртасида ўтказилган беллашувда Aбдуллайева Назина олтин камар соҳиби бўлди.

Манба: Фарғона вилояти Туризм ва sport бош бошқармаси

Text to speech