Сафина Садуллаева Словакиядаги турнирда шахсий рекордини янгилаб, Олимпиада чемпионини ортда қолдирди
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси вакили Сафина Садуллаева Европа турнирларидаги иштирокини давом эттиради. Бу гал ҳамюртимиз Словакиядаги мусобақада қатнашди.
Гарчи Садуллаева совринли ўринларга илина олмаган бўлса ҳам, бир қатор аҳамиятли натижаларни қайд этди. Жумладан, бундан аввал Чехияда қайд этган 1.92 метр натижасини 1 смга яхшилашга муваффақ бўлди. Қайд этиш жоиз, бу Осиё қитъаси вакилалари орасида мавсумдаги энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди.
Мусобақа анъанага мувофиқ, ёпиқ иншоотда “Banskobystrická latka” мусиқаси остида ўтказилди. 1.93 м натижа билан ҳамюртимиз тўртинчи поғонани эгаллади. Сафина қўшимча кўрсаткичлар эвазига Олимпиада чемпиони россиялик Мария Ласицкенени ҳам ортда қолдиришга муваффақ бўлди. Ғолиб ва совриндорлар рўйхати:
“World Athletics Indoor Tour Silver”, Словакия
Баландликка сакраш, аёллар:
1. Элеанор Паттерсон (Австралия) – 1.99
2. Ярослава Магучих (Украина) – 1.96
3. Мария Вукович (Черногория) – 1.96
4. Сафина Садуллаева (Ўзбекистон) – 1.93