Ру En O'z
16 Февраль 2022 2055

Пекин-2022: Комилжон Тўхтаев иккинчи дастурда юртимиз шарафини ҳимоя қилади

Бугун яна бир бор барчамизнинг эътиборимиз Хитой пойтахтида ўтказилаётган Олимпия ўйинларига қаратилади. Унда ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев слалом баҳсларида иштирок этади.

Спортчимиз иштирокидаги дастурнинг биринчи машқи Тошкент вақти билан 07:15 да бошланади. Тўхтаев унда натижа қайд эта олса, 10:45 да старт оладиган дастурда яна бир бор стартга чиқади. Батафсил:

07:15 – Тоғ чанғиси. Эркаклар, слалом
07:26 – Фристайл. Эркаклар, слоупстайл
12:45 – Биатлон. Аёллар, эстафета
14:15 – Чанғи пойгаси. Аёллар, спринт
14:45 – Чанғи пойгаси. Эркаклар, спринт
16:30 – Хоккей. Аёллар, 3-ўрин учун баҳс (Финляндия – Швейцария)
17:00 – Фристайл. Эркаклар, акробатика
17:45 – Шорт-трек. Эркаклар, 5000 метр
18:20 – Шорт-трек. Аёллар, 1500 метр

Бўлажак стартда ҳамюртимизга омад ва муваффақият тилаймиз.

Text to speech