15 Февраль 2022
1624
Бугун Норвегияни тўхтатиб бўлмади
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида навбатдаги кун беллашувлари ортда қолди. Унда Норвегия терма жамоаси вакиллари чанғи иккикураши, конькида югуриш ва биатлон баҳсларидаги олтин медаллар билан умумий ҳисобдаги пешқадамликни янада мустаҳкамлади. Уларни ҳамон Германия ва АҚШ термалари таъқиб этмоқда. Умумжамоа ҳисобидаги кучли ўнлик:
Олтин – кумуш – бронза – жами
1. Норвегия – 12-7-7 (26)
2. Германия – 9-6-3 (18)
3. АҚШ – 7-6-4 (17)
4. Австрия– 6-6-4 (16)
5. Нидерландия – 6-4-3 (13)
6. Хитой – 6-4-2 (12)
7. Швеция – 5-3-3 (11)
8. Швейцария – 5-0-5 (10)
9. РОҚ – 4-7-9 (20)
10. Франция – 3-7-2 (12)