Ру En O'z
15 Февраль 2022 1914

Чавандозларимиз 2022 йил Евросиё минтақасининг барча дастурларида иштирок этади

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси раҳбари Баҳромжон Газиев 2022 йилда Евросиё от спорти ассоциацияси шафелигида ўтадиган мусобақаларда спортчиларимизнинг иштироки янада ортишини маълум қилди.

"Федерациямиз Евросиё от спорти ассоциацияси доирасидаги мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларда спортчиларимиз иштирокини кўпайтиришга тайёр эканини билдиради. Бу бутун Евросиё минтақасидаги чавандозларнинг кўникмалари ва маҳоратини янада ривожлантиришда қўшимча омил бўлади», – деди Б.Газиев.

2021 йил ўзбекистонлик чавандозлар Евросиё лигасининг энг яхши спортчилари қаторида бўлиб, Миллатлар Кубоги якунлари бўйича жамоавий дастур ғолиблигини қўлга киритишди. Жаҳон кубоги ва Евросиё Кубоги, шунингдек, минтақа чемпионатида катталар ва ёшлар тоифаларида муваффақиятли иштирок этишди.

Баҳромжон Газиев ассоциация штаб-квартираси ҳисобланмиш “Максим Парк” от спорти клуби базасида ўзбекистонлик спортчиларнинг ҳам мунтазам шуғулланиши уларга ижобий таъсир ўтказаётганини таъкидлади.

2022 йилги мавсумда ўзбекистонлик спортчилар Евросиё лигасидаги ёш отлар учун минтақа чемпионати, фахрийлар ўртасидаги чемпионат, ҳаваскорлар орасида Евросиё кубоги каби янги мусобақаларда иштирок этади.

Шунингдек, Баҳромжон Газиев Ўзбекистон терма жамоаси Евросиё чемпионатида ва ассоциациясининг барча лойиҳаларида, шунингдек, от йўрттириш ва учкураш каби Олимпия дастурлари бўйича ўтказиладиган турнирларда ҳам мунтазам иштирок этишини таъкидлади.

Text to speech