Ру En O'z
15 Февраль 2022 1305

Яқин кунларда гандболчиларимиз учун янги зал фойдаланишга топширилади

Хабар берганимиздек, бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов Туризм ва спорт вазирининг ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов билан биргаликда Республика Олимпия захиралари коллежига ташриф буюриб, сузувчиларимизнинг тайёргарлиги билан яқиндан танишишган эди. Мутасаддилар ташриф баҳонасида коллеж ҳудудида қад ростлаётган янги гандбол залини ҳам кўздан кечиришди.

Ҳозирда янги зални фойдаланишга топшириш бўйича сўнгги тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Ушбу кўркам арена яқин кунларда тантанали равишда гандболчиларимиз ихтиёрига топширилади. Маълум бўлишича, ҳозирда хориждан олиб келинган керакли ускуна ва жиҳозлар ўрнатилмоқда ва мажмуа очилиш маросимига тайёрланмоқда.

Ушбу залнинг очилиши гандбол спотининг юртимиздаги ривожланиши, терма жамоаларимизнинг жаҳон даражасига чиқиши йўлида катта туртки бўлади.

Мутасаддилар ташриф давомида машғулот олиб бораётган ёш спортчиларимиз билан кўришиб, уларга ўзининг илиқ тилакларини билдиришди.

Text to speech