Ру En O'z
15 Февраль 2022 2068

Сўх ёшлари учун “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси ташкил этилди

Маҳаллалардаги ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида Фарғона вилояти Сўх тумани ёшлари учун Шарқий ҳарбий округ қўшинлари Сўх гарнизонида “Ҳарбий қисмда бир кун” лойиҳаси ташкил этилди.

Даставвал ёшлар ҳарбий қисм фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шундан сўнг улар саф тайёргарлиги, оммавий қирғин қуролларидан ҳимояланиш воситалари ва ҳарбий анжомлар ҳақида маълумотларга эга бўлишди. Куннинг иккинчи ярмида лойиҳа иштирокчилари қурол-яроғлар ва ҳарбий техникалар кўргазмасини кузатишди.

Бундай тадбирлар эртамиз давомчиларининг шаклланишларида ўзига хос ўрин тутади, дея маълум қилади Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.

Text to speech