Ру En O'z
15 Февраль 2022 2548

Чинозлик футзалчи ёшлар вилоят биринчилигида ғалаба қозонишди

Юқори Чирчиқ туманида 2006 йилда туғилган БЎСМ ва ИБЎСМ шуғулланувчилари ўртасида футзал бўйича «Спорт мактаблари футбол лигаси» Республика мусобақасининг Тошкент вилояти финал босқичи ўтказилди.

Кескин ва муросасиз курашларга бой ўтган ўйинларда барча рақибларидан устун бўлган Чиноз тумани БЎСМ ҳамда Бекобод шаҳар БЎСМ жамоалари финалда тўқнаш келдилар. Голларга бой ўтган финал ўйинида 8:3 ҳисобида зафар қучган Чиноз тумани БЎСМ жамоаси ғолибликни қўлга киритди.

Text to speech