Ру En O'z
15 Февраль 2022 1278

Драматик эстафетада россиялик биатлончилар олтин медални бой беришди

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида биатлон бўйича эркаклар ўртасидаги пойга ўз якунига етди. Олимпия ўйинларига хос шиддатли руҳда ўтган баҳсда норвегиялик биатлончилар олтин медалга сазовор бўлишди.

Аҳамиятлиси, скандинавлар биринчи ўқ отишдан сўнг 13-поғонада кетишаётган эди. Россия Олимпия қўмитаси вакиллари эса сўнгги саккизинчи отишгача пешқадамлик қилишди. Бироқ Эдуард Латиповнинг тик турган ҳолда отишда йўл қўйган хатолари ва 2 бор жарима майдонини айлангани сабаб якунда учинчи бўлиб финиш чизиғини кесиб ўтди. Кумуш медаллар Франция жамоасига насиб этди.

Пекин-2022. Биатлон, эркаклар эстафетаси
1. Норвегия – 1:19:50.2
2. Франция +27.4 сония
3. РОҚ +45.3

Text to speech