Ру En O'z
15 Февраль 2022 1967

Бўстонлиқда “Chimgan challenge-2022” халқаро спорт фестивали ўтказилади

16-18 февраль кунлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Туризм ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, Қишки ва мураккаб техник спорт турлари бўйича Республика олий спорт маҳорати мактаби ва Қишки спорт турлари ассоциацияси ҳамкорлигида “Chimgan challenge-2022” қишки экстремал ва оммавий спорт фестивали бўлиб ўтади.

Шахмат, бадминтон, сноуборд, тоғ чанғиси, мини футбол спорт турлари, шунингдек миллий халқ ўйинларида ўз омадини синаб кўрмоқчи бўлган турли корхона ва ташкилотларнинг спорт тарғиботчилари ва хорижлик меҳмонлар “Ёшлар оромгоҳи”га жойлаштирилиб, улар учун спорт мусобақалари ташкил этилади.

Text to speech