15 Февраль 2022
1361
Оқолтинлик ёшларнинг бўш вақти спорт билан ўтмоқда
Сирдарё вилояти Оқолтин туманининг Алишер Навоий маҳалласида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича турли спорт тадбирлари ўтказилмоқда.
Улар доирасидаги курашнинг белбоғли ва юнон-рум турлари, тош кўтариш, бокс ҳамда арқон тортиш мусобақалари асосий тадбирлар бўлиб ўтаётган майдоннинг ўзида ташкил қилинди.
Унда, 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўғил-қизлар иштирок этишмоқда.