Сирдарёда волейбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ўз якунига етди
Сирдарё вилояти Боёвут тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактабида 7-13 февраль кунлари волейбол бўйича 2010 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил болалар ҳамда қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. Мусобақада вилоятлар, Қорақалпоғистон Республикаси ва Тошкент шаҳридан жами 350 нафарга яқин ўғил-қиз ғолиблик учун баҳс олиб боришди.
Ўғил болалар ўртасида кечган баҳсларда жами 13та жамоа 4 гуруҳга бўлинган ҳолда ўзаро мусобақалашди. Мусобақага фақат Сурхондарё вилояти вакиллари етиб келишмади. Қизлар ўртасидаги баҳсларда эса 11та жамоа иштирок этди.
Якуний натижаларга кўра қизлар ўртасидаги баҳсларда ғолиб ва совриндорлар қуйидагича кўриниш олди:
1. Наманган вилояти;
2. Фарғона вилояти;
3. Сирдарё ва Тошкент вилояти.
Ўғил болалар ўртасидаги баҳсларда:
1. Андижон вилояти;
2. Қашқадарё вилояти;
3. Сирдарё ва Тошкент вилояти.
Ушбу мусобақа 2025 йилда Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ўсмирлар ёзги Осиё ўйинларига селекция вазифасини ўтаб беради.