15 Февраль 2022
1509
Жомбойлик ёшлар улар учун ўтказилган форумдан бой таассурот олишди
14 февраль куни шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуди муносабати билан самарқандлик ёшлар учун ажойиб тадбир ташкил этилди.
Ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон камондан отиш федерацияси ҳамда Самарқанд вилояти Жомбой тумани ҳокимлиги, Миллий Гвардия ва Мудофаа вазирлигининг Самарқанд вилояти бўлими ҳамкорлигида Ёшлар форуми ўтказилди. Унда ҳарбийларимиз ва ушбу спорт тури инструкторлари туман ёшларини армиямиз техникасининг ўзига хосликлари қаторида камондан отиш спортига оид қизиқарли маълумотлар билан яқиндан таништиришди.
Таъкидлаш жоиз, Бобур тарихда ҳам буюк саркарда , ҳам моҳир камончи бўлгани ушбу тадбир моҳиятига янада катта таъсир ўтказди.