Ру En O'z
15 Февраль 2022 1350

Куннинг илк медали Европа вакилларига насиб этди

Пекин шаҳрида давом этаётган қишки Олимпия ўйинларининг 11-кунида дастлабки медаллар жамланмаси ўз эгаларига топширилди.

Дастлаб сноуборднинг биг эйр йўналишида аёллар ўртасида, сўнг фристайлнинг слоупстайл дастурида ғолиблар аниқланди. Сноубордда австриялик Анна Газер энг яхши кўрсаткичга эга бўлган бўлса, швейцариялик фристайлчи Матильда Гремау делегацияга навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.

Сноуборд. Аёллар, биг эйр:
1. Анна Газер (Австрия)
2. Зои Садовски (Янги Зеландия)
3. Кокоми Мурасе (Япония)

Фристайл. Аёллар, слоупстайл
1. Матильда Гремау (Швейцария)
2. Айлинг Гу (Хитой)
3. Келли Силдару (Эстония)

Text to speech