Ру En O'z
14 Февраль 2022 2152

Бокс бўйича U-22 Осиё чемпионати халқаро экспертлар нигоҳида

Осиё бокс конфедерацияси матбуот хизмати Тошкентда ўтказилган U-22 Осиё чемпионатида фаолият олиб борган бир қатор мутахассисларнинг таассуротлари билан ўртоқлашди.

Мусобақада ишлаган хорижий мутахассислар Ўзбекистон мезбонлик қилган чемпионат юқори савияда ташкил этилганлиги ҳақида фикр билдиришди.

Жумладан, очколар ҳисоблаш тизими оператори сифатида ишлаган болгариялик Светослав Сапунджиев илк бора ўтказилган U-22 Осиё чемпионати юқори даражада ташкил этилганлиги ва Ўзбекистонга илк ташрифи ажойиб таассуротлар қолдирганлигини эътироф этган (https://www.facebook.com/ASBC.Official/posts/5216259378392821).

 

Ҳакамлар баҳоловчиси сифатида фаолият олиб борган австралиялик Уэйн Роуз эса Ўзбекистондаги маҳаллий ташкилий қўмита томонидан катта ҳажмдаги иш бажарилганини таъкидлаб ўтган (https://www.facebook.com/ASBC.Official/posts/5220011491350943).

 

Украинадан юртимизга ташриф буюриб, ITO (Халқаро техник расмий) ходим сифатида ишлаган Полина Штифурина бу бокс оиласи вакиллари учун ажойиб воқелик бўлгани ҳақида гапирди. Шунингдек, очилиш ва тақдирлаш маросимлари ажойиб тарзда ташкил этилганлигига эътибор қаратди (https://www.facebook.com/ASBC.Official/posts/5223402431011849).

 

Мусобақа бош ҳаками ўринбосари сифатида меҳнат қилган иорданиялик Валид Жаррар ташкилий қўмита, расмийлар, ҳакамлар ва бошқа ходимларнинг меҳнатини қайд этиб ўтган (https://www.facebook.com/ASBC.Official/posts/5226336147385144).

 

Осиё чемпионати бош ҳаками сифатида фаолият олиб борган руминиялик Виорель Сима ҳам мусобақадан таассуротлари катта эканлигини айтди. У мазкур мусобақа ўзи сўнгги йилларда кўрган энг юқори савиядаги чемпионатлардан бири эканлигини таъкидлади (https://www.facebook.com/ASBC.Official/posts/5241974335821325).

 

Қитъа бокс конфедерацияси матбуот хизмати ташкилот вице-президенти, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов билан интервьюда мазкур чемпионатнинг ташкилий жиҳатлари, унинг ЖЧ-2023га тайёргарликнинг бир қисми эканлиги ва навбатдаги режаларга тўхталиб ўтилган (https://www.facebook.com/ASBC.Official/posts/5245172938834798).

Text to speech