14 Февраль 2022
1532
Умумжамоа ҳисобида етакчилар ўзгармади
Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида 10-кун баҳслари ортда қолди. Аҳамиятлиси, ушбу кундан сўнг кучли учликда ўзгариш рўй бермади.
Куннинг иккинчи ярмида фристайл ва трамплиндан сакраш бўйича баҳслар ўтказилди. Акробатика дастурида хитойлик спортчи қиз энг мураккаб элементни қойилмақом амалга оширган бўлса, австриялик трамплинчилар жамоавий дастурда олтин медалларга эга чиқишди. Бугунги кундан сўнг кучли ўнлик қуйидагича:
Олтин – кумуш – бронза – жами
1. Норвегия – 9-5-7 (21)
2. Германия – 8-5-2 (15)
3. АҚШ – 7-6-3 (16)
4. Нидерландия – 6-4-2 (12)
5. Австрия– 5-6-4 (15)
6. Швеция – 5-3-3 (11)
7. Хитой– 5-3-2 (10)
8. РОҚ – 4-6-8 (18)
9. Франция– 3-6-2 (11)
10. Швейцария – 3-0-5 (8)