Ру En O'z
14 Февраль 2022 1098

Наманган ОЗКда халқаро йиғин ўтказиляпти

Шу кунларда Наманган Олимпия захиралари коллежида халқаро ўқув-машғулот йиғини ташкил этиляпти.

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси Наманган бўлими раиси Умиджон Исмановнинг хабар беришича, ушбу халқаро йиғинда мезбон курашчилардан ташқари Хоразм ва Андижон вилоятлари, шунингдек, қўшни Қирғизистондан келган полвонлар иштирок этишяпти. Халқаро ўқув-машғулот йиғини 20 февралга қадар давом этади.

Text to speech