Дзюдо бўйича Тошкент шаҳар чемпионати ўтказилди
Пойтахтимизда дзюдо бойича 2002-2003 йилда туғилган ёшлар ва қизлар ўртасида Тошкент шаҳар биринчилиги бўлиб ўтди.
Мазкур мусобақанинг мақсади спортчиларни дзюдо спорт турига жалб қилиш натижасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳоли ўртасида оммалаштириш ва уни янада ривожлантириш ҳамда Ўзбекистонда дзюдо спорт тури буйича спортчиларнинг маҳоратини оширишдир.
Мусобақа Тошкент шаҳри ҳудудларидаги барча турдаги спорт таълим муассасалари, спорт ташкилотлари ва жамиятларида турли ёш тоифаларида дзюдо спорт тури бўйича спортчиларнинг тайёргарлик даражасини аниқлаш ва уларни саралаб олиш, Тошкент шаҳри терма жамоаси таркибини шакллантириш, тренер ва ҳакамларнинг малакасини ошириш, ўтказиладиган беллашувларнинг натижаларини таҳлил қилиш орқали камчиликларни бартараф этиш йўлида хизмат қилади.