Ру En O'z
14 Февраль 2022 2085

Таэквондочиларимиз “Turkish Open” турнирини учта медаль билан якунлашди

Туркиянинг Анталья шаҳрида таэквондо WT бўйича халқаро мусобақа ўз якунига етди. Унда иштирок этган терма жамоамиз турнирни учта медаль билан якунлади.

Таъкидлаш жоиз, -68 кг вазн тоифасида қатнашган Нажмиддин Қосимхўжаев мутахассисларда илиқ таассурот қолдирди. Финалгача йўлни мардонавор босиб ўтган ёш спортчимиз ҳал қилувчи баҳсда кореялик рақибига имкониятни бой берди ва кумуш медаль билан чекланди.

-80 кг вазнда Шуҳрат Салаев финалда польшалик Сзимон Пиатковскига имкониятни бой бериб, жамоамиз ҳисобига яна бир кумуш медални тақдим қилди. Энг оғир вазн тоифасида (+87 кг) Шоҳруҳ Ражабов бронза медали соҳиби бўлди. Ражабов ярим финалда Олимпия чемпиони озарбайжонлик Радик Исаевга имкониятни бой берди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси ва спортчиларимизни ушбу мусобақада қўлга киритилган муваффақият билан қутлаб қолади.

Text to speech