Ру En O'z
14 Февраль 2022 1043

Хоразмда “Баркамол авлод” мусобақасининг волейбол баҳслари ўтказилди

Хоразмда волейбол бўйича қизлар ўртасида “Баркамол авлод” спорт мусобақаларининг республика финал босқичи бўлиб ўтди. Унда ҳудудий босқичларда ғолибликни қўлга киритган жамоалар республикада ким кучли эканликларини исботлаш учун паркетга чиқишди.

Ўтказилган финал баҳсида мезбон Хоразм вилояти жамоаси фарғоналик қизларга қарши баҳс олиб боришди. Кескин курашлар остида ўтган баҳсда Фарғона вилояти жамоаси чемпионликни қўлга киритди. Республика финал босқичининг 3-ўрини Сирдарё вилояти жамоаси қизларига насиб этди. Шу билан волейбол бўйича қизлар ўртасида ўтказилган мусобақа якунланди.

Маълумот учун, ушбу спорт тури бўйича ўғил болалар ўртасида «Баркамол авлод» спорт мусобақаларининг республика финал босқичи Тошкент шаҳрида ўтказилади. Мусобақага 17 февраль куни старт берилиши кутилмоқда.

Text to speech