Куннинг илк олтин медаллари АҚШ ва Францияга насиб этди

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида 10-кун баҳслари бошланди. Дастлаб бобслей ва фигурали учиш бўйича медаллар ўйналди.

Аёллар ўртасида кечган яккалик бобслей дастурида олтин ва кумуш медаллар АҚШ жамоасига насиб этди. Кучли учликни канадалик бобслейчи ёпиб берди.

Фигурали учишнинг муз устида рақс дастурида эса француз жуфтлиги ғалаба қозонди. РОҚ ва АҚШ вакиллари мос равишда кумуш ҳамда бронза медалларига эга чиқдилар.

Бобслей. Аёллар, яккалик.
1. Кейли Хамфрайс (АҚШ)
2. Елена Тэйлор (АҚШ)
3. Кристин де Бюйн (Канада)

Фигурали учиш, муз устида рақс.
1. Габриэлла Пападакис / Гийом Сизерони (Франция)
2. Виктория Синицина / Никита Кацалапов (РОҚ)
3. Мэдисон Хубел / Захари Доноху (АҚШ)

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu