13 Февраль 2022
1421
Косонсойда Мустақиллик тенгдошлари ғалаба қозонишди
Косонсой тумани «Янгийўл» маҳалласида уюшмаган ёшлар ўртасида мини-футбол бўйича турнир ташкил этилди. Унда маҳалланинг спортсевар ёшлари ғолиблик учун баҳс олиб бордилар.
Регламентга кўра, турнир барча ёш тоифаларидан иборат ёшлар иштирокида ўзаро ўтказилди. Якунда 1991 йил туғилган маҳалла ёшлари ушбу спортда тенгсиз эканликларини кўрсатишди.
Мазкур тадбирда сўз олган Косонсой тумани ҳокими ўринбосари Алишер Шералиев мусобақа иштирокчиларига фаоллик учун ўз миннатдорчилигини йўллади.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, турнирда 80 нафардан ортиқ уюшмаган аҳоли ва ёшлар иштирок этишди. Якунда ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.