Ру En O'z
13 Февраль 2022 2866

Сирдарёдаги “Соғлиқ учун 5000 қадам” акциясида 500 дан зиёд фуқаро қатнашди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-92-сон Қарори ҳамда 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш мақсадида Гулистон шаҳар «Соҳил» ва «Дўстлик» маҳаллалари ҳудудида «Соғлиқ учун 5000 қадам» юриш марафони ўтказилди.

Ушбу марафонда ҳамкор ташкилотлар ходимлари ва 10 нафар нуронийлар, 10 нафар велоспортчилар, 520 нафар маҳалла ёшлари иштирок этди. Марафон давомида камондан ўқ отиш спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди. Тадбир ҳақида ушбу лавҳада батафсил ҳикоя қилинади:

Text to speech