Икки нафар велоспортчимиз Франция клубидан чақирув олди

Велоспорт бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси вакиллари Самандар Султонов ва Давир Абдураҳмоновнинг иқтидорини пайқаган Франция клуби уларни ўз таркибига қўшиб олиш учун таклиф қилди. Ёшларимиз айни пайтда Францияга етиб боришди.

Сўнгги текширувлардан сўнг спортчиларимиз янги жамоаларида машғулотларни бошлашади. “Team Culture Velo u19” клуби Тулуза шаҳрида жойлашган бўлиб, кўплаб иқтидорли ёшларни тарбиялаб берган жамоа ҳисобланади.

Ёшларимиз у ерда Тожикистонда шосседа ўтказиладиган Осиё чемпионатигача машғулот олиб боришади. Улар бўлажак мусобақада кўнгилдагидек иштирок этиб, мураббийлар ишончини оқлай олишса, келишув янада узайтирилади.

Text to speech

Саҳифадаги хатолар бўйича манзил:

Матн хато билан:

Сизнинг изохингиз ёки тўғри версия:

Close menu