Ру En O'z
13 Февраль 2022 1392

Спортчимиз гигант слалом дастуридаги иштирокини якунлади

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида қатнашаётган ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев гигант слалом йўналишидаги иштирокини тугатди.

Биринчи стартдан сўнг 35-натижани қайд этган вакилимиз якунда 29-поғонани банд этди. Бу борада ғолиблик швейцариялик Марко Одерматтга насиб этди. Словения шарафини ҳимоя қилган Жан Краньец иккинчи ўринни банд қилган бўлса, Франция вакили Матьё Февр кучли учликка якун ясади.

Тоғ чанғиси. Гигант слалом, эркаклар:
1. Марко Одерматт (Швейцария);
2. Жан Краньец (Словения);
3. Матье Февр (Франция)
29. Комилжон Тўхтаев (Ўзбекистон)

Энди спортчимиз 16 февраль куни слалом дастурида ўз омадини синаб кўради.

Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech