Ру En O'z
13 Февраль 2022 1720

Бугун Комилжон Тўхтаевга мухлислик қиламиз

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг тўққизинчи кунига келиб ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев мусобақадаги иштирокини бошлайди. Бугун спортчимиз гигант-слалом дастурида стартга чиқади.

Дастлабки чиқиш Тошкент вақти билан 07:15 га тўғри келади. Шундан сўнг 10:45 да спортчиларни иккинчи старт кутиб турибди. Комилжон унда 60-рақам остида иштирок этади.

Шунингдек, кун давомида мухлислар биатлон, чанғи пойгаси, шорт-трек, конькида югуриш каби спорт турларида ҳам медаллар учун курашга гувоҳ бўлишади.

07:15 – Тоғ чанғиси. Эркаклар, гигант слалом
12:00 – Чанғи пойгаси. Эркаклар эстафетаси
14:00 – Биатлон. Аёллар, таъқиб пойгаси
15:45 – Биатлон. Эркаклар, таъқиб пойгаси
16:45 – Шорт-трек. Аёллар, 3000 метр
17:15 – Шорт-трек. Эркаклар, 500 метр
18:55 – Конькида югуриш. Аёллар, 500 метр

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ҳамюртимизга бўлажак старт олдидан омад тилаб қолади. Олға, Комилжон!

Text to speech