Ру En O'z
12 Февраль 2022 1545

Кун якуни норвеглар учун яна аламли хотима топди

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида саккизинчи кун баҳслари якунига етди. Аҳамиятлиси, бугун ҳам Германия термаси умумжамоа ҳисобидаги пешқадамликни сақлаб қолди.

Янада эътиборлиси шундаки, тўрт кундан бери Норвегия кундузги баҳсларда етакчилик қилиб келадида, кечки дастурдаги олтин медални “илиб” кетган немислар пешқадамликни скандинавлардан тортиб олмоқда. Бугун ҳам норвегларнинг қувончини сўнгги дастурда германиялик скелетончи Анна Низе йўққа чиқарди. Медаллар жамғариш бўйича кучли ўнлик:

1. Германия – 8-5-1 (14)
2. Норвегия – 8-3-6 (17)
3. АҚШ – 5-5-1 (11)
4. Нидерландия – 5-4-2 (11)
5. Швеция – 5-2-3 (10)
6. Австрия – 4-6-4 (14)
7. Хитой – 4-3-1 (8)
8. РОҚ – 3-4-6 (13)
9. Италия – 2-5-4 (11)
10. Япония – 2-3-5 (10)

Text to speech