Ру En O'z
12 Февраль 2022 2837

Маттиа Жианесси: “Эртага энг яхши натижамизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз”

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида иштирок этадиган ҳамюртимиз Комилжон Тўхтаев эртага иштирокини бошлайди. Спортчимиз сўнгги тайёргарлик жараёнини италиялик мураббийи Маттиа Жианесси билан олиб борди. Бу орада биз Жианессининг бўлажак старти олдидан фикрларини ўргандик.

– Тайёргарлик жараёни қандай бўлди, ундан кўнглингиз тўлдими?
– Бир неча кун давомида Комилжон билан Олимпиада стартига тайёрландик. Ҳақиқатдан ҳам, трасса жуда мураккаб. Аввалги дастурда бир нечта фаворитларнинг финишга етиб кела олмаганига ҳам гувоҳ бўлдик. Бироқ биз олдимизга аниқ мақсад қўйганмиз ва унда энг яхши натижамизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.
– Медаллар учун кураш кимлар орасида кечади деб ўйлайсиз?
– Албатта, европаликлар бу борада етакчи. Биз уларга кескин рақобат туғдиришга ҳаракат қиламиз. Комилжондан осиёлик рақибларидан юқори натижа қайд этишига ишонаман.

Эслатиб ўтамиз, эртага Комилжон Тўхтаев гигант слалом дастурида ўз чиқишини бошлайди. Ҳамюртимизнинг дастлабки старти Тошкент вақти билан 07:15 да бошланадиган дастурга тўғри келади.

Text to speech