Ру En O'z
12 Февраль 2022 3370

"Классик" курашчиларимиз иновацион текширувдан ўтказилди

МОҚ қошида ташкил этилган Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази бир қатор замонавий инновацион тиббий жиҳозлар билан таъминланган бўлиб, унда спортчиларимиз турли текширувлардан ўтадилар. Ана шундай тадқиқотлардан бири ёш юнон-рум курашчиларимиз учун ташкил этилди.

Унда 4 нафар полвонимиз Марказ техникаларида иновацион текширувда бўлишди. Даставвал улардан генетик таҳлиллар учун қон олинди. Шундан сўнг БОСС ускунасида психологик биобошқарув текшируви амалга оширилди. Ҳар икки текришув якунига етгач, марказнинг тажрибали тор доирадаги шифокорлари "PULSAR" ускунасида юрак қон-томир тизимидаги текширув ўтказишди.

Якунда қайд этилган кўрсаткичлар бўйича керакли тавсиялар берилиб, олинган натижалар бўйича фикрлар билдирилди.

Text to speech