Ру En O'z
12 Февраль 2022 4817

Поп туманида Паралимпия спорт турлари бўйича мусобақа ўтказилди

Наманган вилояти Поп тумани 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактабида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 майдаги «Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида «Спорт ҳамма учун» шиори остида имконияти чекланган ёшлар ўртасида мусобақа ташкил этилди.

Унда вилоятнинг Поп, Тўрақўрғон ва Косонсой туманлари ҳамда Наманган шаҳри ёшлари паралимпия спорт турларидан пара дзюдо, пара стол тенниси, пара шахмат-шашка, пара енгил атлетика бўйича ўзаро баҳс олиб боришди.

Мусобақа сўнгида спортчилар номма-ном эътироф этилиб, уларнинг мураббийлари ва ота-оналарига ташаккур билдирилди. Ғолиб ва совриндорлар, қолаверса мусобақанинг фаол иштирокчиларига ҳамкор ташкилотлар бўлмиш туман ногиронлар жамияти, Ички ишлар бўлими, Миллий гвардия, «Пахтакор» маҳалла фуқаролар йиғини томонидан эсдалик совғалар топширилди.

Шунингдек, паралимпия спорт турлари бўйича спорт мактаби маъмурияти томонидан улкан марраларни кўзлаб ушбу ёшларни спортга қамраб олиш ишлари бошлаб юборилди.

Text to speech