Ру En O'z
12 Февраль 2022 1760

Фарғона ёш велоспортчиларимизни чорлайди

Ҳар бир федерацияларимиз иқтидорли ёшларни саралаш мақсадида турли Республика турнирларини тақвим режасига киритиб келади. Келаси ҳафта велоспорт бўйича ана шундай турнирлардан бири ўтказилади.

Мазкур мусобақа Фарғона вилоятида ташкил этилиб, унда 2003-2004 йиллар туғилган ёшлар қатнашади. 16-18 февраль кунлари ташкил этиладиган пойгада Республикамизнинг барча ҳудудларидан 100 нафардан зиёд спортчи иштирок этиши кутилмоқда. Мусобақа Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий А.Шворцов хотирасига бағишлаб ўтказилади.

Text to speech