Ру En O'z
12 Февраль 2022 2486

Слаломчиларимиз йилнинг муҳим стартларига Туркияда тайёрланишмоқда

Айни кунларда Туркиянинг Ризо шаҳрида слаломда эшкак эшиш бўйича терма жамоамиз вакиллари ўқув-машғулот йиғинини ўтказишмоқда. Йиғинга 9 нафар вакилимиз жалб қилинган.

Ушбу йиғин жорий йил бўлиб ўтадиган Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари учун тайёргарлик йўлида муҳим босқич вазифасини ўтаб беради.

“Йиғин кўтаринки кайфиятда ўтмоқда. Спортчиларимизнинг барчалари саломат ва бор кучлари билан машғулот олиб боришмоқда. Бизни олдинда Осиё чемпионати, Жаҳон кубоги ва Осиё ўйинлари каби муҳим стартлар кутиб турибди. Шу боис йиғинда мазкур мусобақаларга муносиб тайёргарлик кўришни мақсад қилганмиз. Атлетларимизнинг овқатланишидан муаммо йўқ. Витаминизация жараёни ҳам бирдек олиб борилмоқда”, – дейди терма жамоа бош мураббийи Рустам Рўзиев.

3 февралда бошланган йиғин 26 февралга қадар давом этади.

Text to speech