Ру En O'z
11 Февраль 2022 1866

Енгил атлетикачиларимиз кўрсаткичлари даврлар оралиғида текшириб борилади

Куни кеча Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси бошқарувида бўлган ўзгариш ушбу спорт турида янги марраларни забт этиш учун ташланган қадам бўлди. Бугун МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов федерация базасига ташриф буюриб, спортчиларимизнинг машғулотини кузатди.

Айни пайтда асосий таркиб спортчилари енгил атлетика базасида янги мавсум учун тайёргарлик босқичини олиб бормоқда. Ташриф давомида МОҚ раҳбари ҳам спортчи, ҳам мураббийлар билан алоҳида суҳбатлашди. Унда федерация раиси ўринбосари Андрей Абдувалиев ва бош мураббий Гўзал Ҳуббиева ҳам иштирок этди.

“Бизни ортимиздан Президентимиз ва ҳукуматимиз қўллаб-қувватлаб турибди. Олимпия ва Паралимпиячиларимиз қандай мотивация қилинаётганини кўриб турибсиз. Жаҳонда рақобат шиддатли руҳда ўсяпти. Шу боис замонавий методика асосида машғулотлар олиб бориш керак. Атлетларимизнинг саломатлигини мунтазам назорат қилиш, ундаги ўзгаришларни кўздан кечириш шифокорлар учун алоҳида вазифа”, – деди МОҚ раҳбари.

Суҳбат давомида Рустам Шоабдураҳмонов спортчиларнинг йўналишга қараб маълум даврда назорат тестларини ўтказиш, спортчиларни мусобақаларга тайёрлашда янгича методика билан ёндашиш, Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази билан мунтазам алоқада бўлиб, атлетларнинг саломатлигини кузатиш бўйича кўрсатмалар берди.

Text to speech