Ру En O'z
11 Февраль 2022 1855

Шайхонтоҳур тумани ёшлари учун оммавий спорт байрами

Бир неча кун давомида пойтахтимиздаги Шайхонтоҳур тумани ёшлари учун қатор оммавий спорт мусобақалари ташкил этилди. Улар доирасида 2, 3 ва 4-сектор ҳудудларида ўтказилган тадбирлар катта қизиқиш уйғотди.

Унда тумандаги мактаблар спорт майдонларининг ихтисослашувига қараб мини-футбол, стол тенниси, шахмат ва шашка, баскетбол бўйича мусобақалар ўтказилди. Қайд этиш жоиз, бу беллашувлар туман ёшлари учун чинакам байрамга айланиб кетди. 100 нафардан зиёд ёшларни бирлаштирган баҳсларда дўстона муҳит ҳукмрон бўлди.

Text to speech