МОҚ раҳбари “Fujairah Open” қаҳрамонлари билан суҳбатлашди
6 февраль куни БААнинг Фужайра шаҳрида ўтказилган халқаро мусобақада таэквондочиларимиз 4 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашган эди. Бугун МОҚ раҳбари ушбу турнир қаҳрамонлари билан яқиндан суҳбатлашди.
Учрашувда "Fujairah Open” қаҳрамонлари билан билан бирга бир қатор ёшлар ҳам иштирок этишди. Суҳбат давомида МОҚ раҳбари таэквондочиларимизни янада руҳлантириб, янги марраларни забт этишга чорлади.
“Йилни кўтаринки кайфиятда бошлаб олдик. Кейинги мусобақаларда ҳам шундай юқори натижалар кўрсатишингизни тилаймиз. Олимпия ўйинлари кўрсатдики, бизда ажойиб жамоа шаклланган. Мураббийларимиз Сизларга бор билимлари, меҳрларини беришга тайёр. Давлатимиз бизни қўллаб-қувватлайди ва барча шароитларни яратиб беради. Қолгани ўзимизнинг қўлимизда”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.
Суҳбат давомида мураббийлар штаби ва шифокорлар билан таэквондочиларимизнинг саломатлиги, ўқув-машғулот йиғинларининг режаси ҳақида фикр алмашилди. МОҚ раҳбари бу бўйича батафсил маълумот олиб, қўшимча тавсиялар берди. Шундан сўнг таэквондочиларимиз навбатдаги машғулотларини олиб боришди.