Ру En O'z
11 Февраль 2022 2033

Наманганда баскетбол бўйича мамлакат чемпионатининг 2-тури ўтказилди

Баскетбол бўйича эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг 2-тур ўйинлари Наманган Олимпия захиралари коллежи спорт залида бўлиб ўтди. Бу йилги баҳсларда Наманган вилояти, Наманган шаҳри, Сирдарё вилояти, Самарқанд вилояти, Самарқанд шаҳри ҳамда Хоразм вилоятларидан 6 та жамоа иштирок этмоқда.

Давравий тизимда ўтказилган 2-тур баҳсларидан кейин Самарқанд вилояти вакиллари 16 очко билан пешқадамлик қилишмоқда. Хоразм вилояти 14 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. Ҳозирча кучли учликка Наманган вилояти жамоаси 12 очко билан якун ясаб бермоқда.

Эслатиб ўтамиз, баскетбол бўйича эркаклар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг 1-тур ўйинларига Хоразм вилояти мезбонлик қилганди.

Text to speech