Ру En O'z
11 Февраль 2022 1117

Хирано ва Лара учинчи Олимпиадаларида олтин медални қўлга киритишди

Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларининг еттинчи кун беллашувлари давом этади. Ҳозирга келиб, куннинг 5 дастурида ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Дастлаб сноуборд баҳсларида япониялик Аюму Хирано ғалаба қозонган бўлса, тоғ чанғиси бўйича аёллар ўртасидаги супер гигант йўналишида швейцариялик Лара Гут-Беҳрами энг яхши натижани қайд этди. Эътиборлиси, шу пайтгача Аюмуда Олимпиаданинг 2 та кумуш, Ларада эса 2 та бронза медаллари бор эди. Бугун улар учинчи бор иштирок этаётган Олимпия ўйинларида чемпионликни қўлга киритишди. Шунингдек, бир оз аввал якунига етган чанғи пойгаси бўйича 15 кмли пойгада финлар Пекиндаги дастлабки олтин медалига эга бўлдилар. Ииво Нисканен муросасиз пойгада ўзининг Олимиадалардаги учинчи олтин медалини расмийлаштирди. Шу ва бошқа йўналишлардаги натижалар:

Сноуборд. Эркаклар, хафпайп
1. Аюму Хирано (Япония)
2. Скотти Жеймс (Австралия)
3. Ян Ширер (Швейцария)

Тоғ чанғиси. Аёллар, супер-гигант
1. Лара Гут-Беҳрами (Швейцария)
2. Мирям Пухнер (Австрия)
3. Мишель Гизин (Швейцария)

Чанғи пойгаси. Эркаклар, классик юриш (15 км)
1. Ииво Нисканен (Финляндия)
2. Александр Болшунов (РОҚ)
3. Йоханнес Клебо (Норвегия)

Биатлон. Аёллар, спринт.
1. Марте Роиселанд (Норвегия)
2. Эльвира Оберг (Швеция)
3. Доротея Вирер (Италия)

Конькида югуриш. Эркаклар, 10 000 метр:
1. Нилс ван дер Поел (Швеция)
2. Патрик Роест (Нидерландия)
3. Давиде Жиотто (Италия)

Text to speech