Ру En O'z
11 Февраль 2022 1329

Чирчиқда ёш дзюдочиларимиз йиғин олиб боришмоқда

Тоҳир Файзиев мураббийлигидаги дзюдо бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Чирчиқ шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказяпти.
18 февралга қадар давом этадиган ушбу йиғинга терма жамоамизнинг 60 (35 ўсмир, 25 қиз) нафар дзюдочиси таклиф этилган. Ушбу машғулотлар март ойидаги халқаро мусобақа билан бирга шу ой сўнггида Навоий шаҳрида ўтказиладиган ўсмирлар ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб бермоқда.

Навбатдаги кун машғулотларини Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Зафар Қаҳрамонов бевосита «Кимёгар» спорт мажмуасида кузатиб борди.

Text to speech