11 Февраль 2022
3088
Фарғонада Олий спорт маҳорати институти ташкил этилади
Президентимиз илгари сураётган мамлакатимизда соғлом турмуш тарзи тарғиботини кучайтириш, бу борада малакали кадрларни тайёрлаш йўлида муҳим қадамлар қўйилмоқда. Фарғона вилояти мисолида ана шундай аҳамиятли дастурларни алоҳида айтиб ўтиш ўринли.
Вилоят Туризм ва спорт бош бошқармасининг маълум қилишича, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб вилоятда Олий спорт маҳорати институти ташкил этилади. Унда Олимпия ва Паралимпия захиралари коллежларини битирган, Олимпия спорт турлари бўйича Миллий терма жамоа аъзолари ўқишлари мумкин. Улар натижаларига қараб селекция бўйича давлат гранти асосида қабул қилинади. Саралаш 2022 йилнинг 1 августидан бошланади.