Ру En O'z
11 Февраль 2022 1896

Тошкент вилояти Мадияр Саидраҳимов билан фахрланади

Айни пайтда тест режимида фаолият олиб бораётган “Nurafshon” телеканали ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича анча фаол. Тошкент вилояти ва ҳудуд аҳолиси ҳаётида рўй бераётган воқеликларни ёритишга асосланган канал мухбирлари бу гал боксчимиз Мадияр Саидраҳимов ҳақида репортаж тайёрлашди. Унда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида туғилиб ўсган боксчимизнинг қизиқишлари, олдига қўйган режалари, ютуқлари ҳақида ҳикоя қилинади. Ўтган йил катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бронза медалини қўлга киритган боксчимиз ҳақидаги ушбу лавҳа ёшларимизда спортга бўлган қизиқишга туртки бериши табиий.

Text to speech