Ру En O'z
11 Февраль 2022 1602

Попда камондан отиш бўйича мусобақа ўтказилди

Наманган вилояти Поп туманида жойлашган 1-сонли БЎСМда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси ҳамда вилоят Туризм ва спорт бош бошқармаси билан ҳамкорликда камондан отиш спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди. Унда иштирокчилар устозлари томонидан бериб борилаётган сабоқларни қай даражада ўзлаштирганликларини ва ўзларининг мерганлик маҳоратларини намоён қилдилар.

Тадбир якунида мусобақа ғолиблари совғалар ва дипломлар билан тақдирландилар. Ушбу мусобақани ўтказишдан кўзланган мақсад уюшмаган ёшларни бирлаштириш, спорт мактаблари ўртасида ўзаро тажриба алмашиш учун имконият яратиш баробарида иқтидорли ёшларни саралаб олишдир.

Text to speech